Click to listen highlighted text!

“Намуна” маҳалласидаги “Аёллар маслаҳат кенгаши”га 50 миллион сўм пул мукофоти топширилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти кенгашида хотин-қизлар муаммоларини тизимли ўрганиш ва ҳал қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жойларда “Аёллар дафтари” ижросини таъминлашда энг намунали бўлган “Аёллар маслаҳат кенгашлари”ни тақдирлаш бўлиб ўтди.
Айни пайтда вилоятда 236 та маҳаллада 10-15 нафар фаол ва тажрибали хотин-қизлардан иборат таркибда “Аёллар маслаҳат кенгашлари” тузилган. Улар алоҳида хона ва зарурий жиҳозлар билан таъминланган ва қизғин фаолият юритмоқда.
Унга кўра Гулистон шаҳар 3-сектор ҳудудидаги “Намуна” мфй “Аёллар маслаҳат кенгаши” намунали деб топилди.
Кенгаш раиси Жамила Андақулова ва таркибдаги фаоллар 50 миллион сўм миқдорида мукофотланди.
Озода МАМАДИЛЕВА,
«Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!