Click to listen highlighted text!

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР

Мирзаобод туманидаги умумтаълим мактабининг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида “Менинг Президентим” мавзусида республика ижодий ишлар танловининг иккинчи-туман босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг дастлабки босқич ғолиблари бўлган 32 нафар ўқувчилар “Янги Ўзбекистон-янги имкониятлар” мавзусида иншо ёшишди. Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қўшма қарори асосида тасдиқланган танлов низомига мувофиқ ўтказилди. Ижодий ишлар орқали мамлакатимизда кузатилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиш жараёнлари ўқувчилар томонидан қандай қабул қилаётганлиги аниқланди. Шунингдек, танловга тайёргарлик жараёнида ўқувчиларнинг айнан сиёсий онги ва маданияти ривожланади, ватанпарварлик ҳисси юксалади ва бор имкониятларни қадрлаш тарбияси шаклланади.
Туман босқичи якунига кўра 33- умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Рухшона Қўзиева ғолибликни қўлга киритди. Энди у танловнинг 3- вилоят босқичида қатнашади.
-“Менинг Президентим” танлови бизни ватанимиз сиёсатини кўпроқ ўрганишга, тўғри тушунишга, келажагига қизиқишга ундайди. Танлов ташкилотчиларига рахмат, -дейди Рухшона Қўзиева.
Танлов якунида юқори ўрин соҳибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Тақдирлаш тадбирида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Отабек Донабоев қатнашди.

Баходир АХРОРОВ,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Мирзаобод туман бўлинмаси кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!