Click to listen highlighted text!

ИЧАН ҚАЛЪАГА САЁҲАТ

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида ички туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 18-20 апрел кунлари турли тармоқлар тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган тиббиёт, ички ишлар, иқтисодиёт, солиқ, агросаноат ходимлари ва Гулистон Давлат университети ўқитувчиларидан иборат бир гуруҳ Сирдарёликларнинг Урганч ва Хива шаҳарлари бўйлаб саёҳатлари уюштирилди.
– Ичан қалъани айланар эканмиз Хива шаҳрида 64 та мадраса мавжуд бўлиб, шулар ичида энг йириги ва чиройлиси Хива хони Муҳаммад Аминхон томонидан қурдирилган мадраса эканлиги, мазкур икки қаватли мадраса пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, деворларининг қалинлиги 1,5 метрга етиши, тарихий маълумотларга асосан 130 ҳужрадан иборат бўлган ушбу масканда бир вақтнинг ўзида 260 нафар талаба таҳсил олгани тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлдик, – деди Сирдарё вилоят инвестициялар бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек Қўшиев.
Турли соҳаларда меҳнат қилаётган ходимлар ўз таассуротларини ўртоқлашиш баробарида, кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий ҳаёт ва иқтисодиёт ривожида яратилаётгани кенг имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда ўзлари фаолият олиб бораётган соҳалар ривожига муносиб ҳисса қўшиш борасидаги режаларини ҳам муҳокама қилдилар.
-Қадимий шахарларимизни кўриш катта орзуларимдан бири эди,-дейди тадбир иштирокчиси қуйи Сирдарё ИТХБ бош ҳисобчиси Қурбон Сагатов, -Ниятимга етдим, бунинг учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.
Воҳадаги Жума масжид, Шайх Мухтор Валий Мақбараси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва бошқа ноёб иншоотлар саёҳатчиларда ҳайрат ўйғотди. Айниқса, Ичан қалъа – Марказий Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёлгорликларни томоша қиларканлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ва Сирдарё вилоят Кенгашига ушбу мароқли саёҳат учун самимий миннатдорчилик билдирдилар.

Вилоят Кенгаши бўлим мудири     Х.Аминов

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!