Click to listen highlighted text!

ЎЗБЕКИСТОН – БАХТИЁР БОЛАЛАР МАМЛАКАТИ !

Болаларни соғломлаштириш касаба уюшмаларининг устувор мақсадларидан биридир. Бу йилги дам олиш мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида ҳар йили вилоят семинари ўтказилади. Бу галдаги амалий семинар Мирзаобод туманидаги 17 – умумтаълим мактабида ташкил этилди. Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Носиров иштирок этди ва сўзга чиқди.
Шунингдек, семинар ишида вилоятда фаолият юритадиган оромгоҳлар раҳбарлари, вилоят касаба уюшмаси фаоллари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, фавқулодда вазиятлар, маданият, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари вакиллари иштирок этишди.
Семинар ўтказиш учун танланган ҳудуд туманнинг энг чекка мактаби бўлиб, қишлоқ ҳудудида ўқувчилар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, дилбандлар учун соғлом ва хавфсиз бўлган муносиб шароитлар яратиш бўйича намуна намойиш этилди.
Семинарда таъкидланганидек, бу йил касаба уюшмаларининг “Зомин” оромгоҳида дам олиш истагини билдирган ўқувчилар сони ортганлигини инобатга олиб, бу йил мазкур оромгоҳ олти сменада фаолият юритади. Бунинг учун “Зомин” оромгоҳида барча шароитлар мухайё этилиб, болаларни қабул қилишга тайёр турибди.
Мутасаддиларнинг мавсум давомидаги тўгараклар фаолияти тўғрисида берган маълумотлари машғулотларнинг юқори сифатда ўтишига барчани ишонтирди. Давлатимиз раҳбарининг бешта муҳим ташабббуси акс этган тўгарак ва кўрик – танловлар янгиликка ташна бўлган болажонлар истиқболи учун муҳим қанот бўлиши, шубҳасиз.

Вилоят Кенгашининг Маданий-марифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!