Click to listen highlighted text!

“ZOMIN” ОРОМГОҲИ БОЛАЖОНЛАРГА ЯНА ҚУЧОҚ ОЧДИ

Президентимиз ташаббуслари билан болажонларнинг маънан етук, жисмонан соғлом бўлиб вояга етишлари йўлида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Баркамол авлодни тарбиялаш масаласига давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилиб, ўғил-қизларимизнинг интеллектуал ривожланиши, маънавий ва жисмоний камолоти билан боғлиқ барча соҳаларда тизимли ислоҳотлар ва янгиланишлар амалга оширилмоқда.
Касаба уюшмаларининг “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида эртамиз эгалари ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилмоқда. «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинган жорий йилда мазкур йўналишлардаги ишлар янада кенг кўлам олди.
Жумладан:
Куни кеча касаба уюшмаларининг “Zomin” болаларни соғломлаштириш оромгоҳининг 2022 йилги мавсуми очилиш маросими бўлди. Унда кенг жамоатчилик билан бирга ота-оналар ва касаба уюшма фаоллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши раиси, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раиси ўринбосари Р.Турсунмуродов юқорида баён этилганлар ҳақида гапириб ўтдилар. Оромгоҳда 251 нафар болажонлар мароқли ҳордиқ чиқаришмоқда. Улар учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Давлат дастури ижроси доирасида мазкур оромгоҳ олти сменада фаолият олиб боради. Бу эса ўғил-қизларимизнинг мароқли ҳордиқ чиқариб, саломатликларини мустаҳкамлашлари, пировардида таътилни мазмунли ўтказишларига замин яратади. Зеро, шу азиз Ватан ардоғида камолга етган ёш авлод ғамхўрликдан руҳланиб, мамлакатимиз эришаётган ютуқлар салмоғини янада оширишга, унинг халқаро миқёсдаги нуфузини бундан-да юксалтиришга интилиши, шубҳасиз.

             Маданий маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!