Click to listen highlighted text!

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА АДОЛАТЛИ ЁЛЛАШ, МУНОСИБ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИНИ ЯРАТИШ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят кенгаши мажлислар залида “Қишлоқ хўжалигида адолатли ёллаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш” мавзусида семинар-тренинг ҳамда матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ушбу тадбир одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссияси аъзолари ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Йиғилганларга “Пахтачилик кластерлари ва фермер хўжаликларида муносиб меҳнат шароитларини яратиш – иш берувчиларнинг бурчи”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчи вакиллари иш фаолияти тўғрисида”, “2022 йил пахта йиғим теримида касаба уюшмалари тизимида жорий этиладиган қайта алоқа механизми” ҳақидаги тегишли ташкилот вакиллари маърузалари тингланди.
Жонли мулоқот давомида иштирокчиларнинг йўллаган саволларига вилоят ҳокимининг қишлов ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Дилмурод Абдураҳмонов, касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов ва вилоят бандлик бошқармаси бошлиғи Мурод Мухаммадиевлар жавоб беришди.
Савол ва жавоблардан айрим диққатли фактлар аниқлашди: бу йил пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ихтиёрий ёлланган ҳашарчилар учун дала марказлари ташкил этилган. Ва кутилаётган ҳашарчилар сони 15 минг нафар. Пахта ҳосилининг қарийб 45 фоизини пахта териш машиналарида териш ва 2026 йилга бориб умуман қўл теримидан воз кечилиши кутилмоқда. Терим пуллари ўз вақтида берилиши учун айни пайтда 402 млрд.сўм захира қилинган.
Шунингдек, таклифлар ҳам берилди. Жумладан, вилоятдаги таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларнинг ихтиёрий пахта теримига чиқишларини олдини олиш мақсадида уларнинг дарсдан бўш бўлган даврида кўнгилочар ўйинлар, спорт тўгараклари ташкил этишлари сўралди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«ISHONCH»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!