Click to listen highlighted text!

КЎХНА ХОВОС БАҒРИГА САЁҲАТ

Қадимий Ховостепа ёдгорлиги, Сирдарё вилоятининг тарихи ва маданияти акс этган топилмалар сақланган музей ҳар доим гавжум. Сабаби ҳудудда бунёд этилган Ҳасти Бузруквор зиёратгоҳи маскан ободлиги ва шу ерга келувчи зиёратчилар учун қулайликлар яратган.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Боёвут туман бўлинмаси кенгаши томонидан мактабгача таълим тизими соҳасида фаолият олиб бораётган касаба уюшма аъзоларининг кўхна Ховос зиёратгоҳига саёҳати ташкил этилди.
Вилоятда қарийб 2 минг 500 йиллик тарих, топилмалар борлигини кўпчилик, шу жумладан, вилоятликлар ҳам билмайди. Сақланган қабртошларига эшитилган ривоятларга кўра зиёратга келиб кетилган, холос. Бугунги ободлик сабаб тарихимизни чуқурроқ ўрганиш имконияти яратилди. Буюк тарихга эга эканлигимиздан қалбимиз ғурурга тўлаётир.
Саёҳатчилар дастлаб музей фаолияти билан танишди. Музей ходимаси маданий топилма, археологик қазилма ишлари, туман тарихига оид илк фотосурат, уй-рўзғор буюмлари билан таништириш асноси бой тарихдан бахраманд қилди.
“Кўхна Ховос”нинг умумий майдони 12 гектарни ташкил этади. Бу ерда тадқиқотлар босқичма босқич олиб борилмоқда ва яқин келажакда қадимий шаҳар вайроналари ва бир қанча ёдгорликларни очиш режалаштирилган.
Шундан сўнг, Ҳасти бузруквор, Бобо Жобир зиёратгоҳи, уларнинг ўғиллари Саъд ва Саид номидаги масжид, Шербобо, Юсуф бобо, Хадича оча мақбараси зиёратида бўлиб, уларнинг ҳақларига дуо ўқишди.
Мазкур саёҳат ва ҳудуддаги улкан ўзгаришлар барчада катта таассурот қолдирди.

Ботир ЗИКРИЛЛАЕВ,
Таълим ва фан ходимлари
Касаба уюшмаси Боёвут туман
Бўлинмаси кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!