ҲАЙРАТ ВА ТААССУРОТ
Ўтмишда донишмандларимиз, замонавий ҳаётимизда шахс тарбияси устозлари тез-тез саёҳат қилиш, бунинг учун олтинни-да аямасликни бот-бот айтишади. Дарҳақиқат, саёҳат, айниқса, ватан манзаралари руҳиятнинг чинакам озуқасидир. Шунинг учун ҳам қадрдонларга эсда қоларли совға ҳадяси сифатида саёҳат чиптаси танланади.
Яқинда тиббиет ходимларининг 100 нафарига қадимий Бухоро шаҳрига саёҳат қилиш имконияти берилди.
Согликни саклаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши ва бошлангич касаба уюшма ташкилотлари тадбир ташкилотчиси бўлишди.
Эртакнамо Бухоро шаҳрини кўриш кўпчиликнинг орзуси ҳисобланади. Шаҳарнинг иморат ва миноралари, қўйингки, бир неча асрлик кекса дарахтларини томоша қилиб, уларнинг тарихи билан танишиб ўзимиз ҳам улғайгандек, руҳимиз ўсгандек бўлди. Бир умрга ёдда қоладиган саёҳат учун ташкилотчиларга минг рахмат, -дейди Сирдарё туманидаги «Мурувват» аёллар интернат уйи ходими Манзура Эгамова.
Раъно АБДАЛИМОВА,
Соғлиқни сақлаш ходимлари
Касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси