Click to listen highlighted text!

СИРДАРЁДА РЕГБИГА ҚИЗИҚИШ ОРТМОҚДА

Гулистон шаҳрида спортнинг Регби тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида вилоят кубоги бўлиб ўтди. Унда маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси, туман, шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Гулистон олимпия заҳиралари коллежи тренер ўқитувчи ва ходимлари иштирок этишди.
Айтиш мумкинки, Сирдарёда Ребги спорт тури билан шуғулланиш, иқтидорли ўсмирлар жамоаларини шакллантириш ишлари тизимли ташкил этилмоқда. Бунга давлатимиз раҳбарининг 2019-йилдаги “Ўзбекистон Республикасида Регби спорт турини ривожлантириш чора-табдирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Республикада Регби спорт турини ривожлантиришга кўмаклашиш тўғрисида”ги қарорлари асос бўлмоқда.
Жами 15 та терма жамоа иштирокидаги баҳсларда юқори натижага эришган жамоалар ғолибликни қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида Янгиер шаҳар жамоаси барча баҳсларда юқори натижаларн қайд этиб биринчи ўринни қўлга киритишди. Аёллар ўртасида кечган мусобақада Сайхунобод туманининг II жамоаси ғолиб бўлишди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларига диплом ва медаллар топширилди.

Абдували ЯКУБОВ,
ЎКУФК жисмоний-тарбия ва спорт
Соғломлаштириш бошқармасининг
Сирдарё вилояти масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!