Click to listen highlighted text!

КИТОБГА ОШНО ЁШЛАР

Гулистон шаҳридаги 17-умумтаълим мактабида 11-ноябр –“Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Ёш китобхон” танлови бўлиб ўтди. Мазкур танловда 9-11 синф ўқувчилари бўлган 16 нафар китобсевар ёшлар иштирок этишди. Ушбу танлов Низом асосида ўтказилиб, мактаб директори раислигидаги хакамлар хайъати зуккр ўқувчиларни баҳолаб боришди. Танловни адолатли ўтишини ҳамда танлов жараёнларини масофадан кузатишни таъминлаш мақсадида видеокузатувлардан фойдаланилди.
Ташкил этилган китоблар кўргазмаси барчада қизиқиш уйғотди. Берилган савол ва топшириқларга тез ва батафсил жавоблар тингланди. Ўқувчилар мустақил ўқиш давомида китоблар тўплаб бориши, шу мўжазгина кутубхона бугунги танловда яхши натижа кўрсатишига кўмаклашганини таъкидлашди. Бундай эътирофлар ёшлар орасида китобхонлик маданияти шакллангани, бизга эса улардаги бу сифатни қўллаб –қувватлашимиз ва танловлар ўтказиш билан рағбатлантириб бориш вазифасини юклайди.

Фарҳод ТАШТАНОВ,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари
Касаба уюшмаси Гулистон шаҳар
 Кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!