Click to listen highlighted text!

ҒОЛИБЛИК УЧУН КУРАШ ЗАВҚИ

Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмалари Сирдарё вилояти бирлашган ташкилоти ва Миллий паралимпия қўмитасининг вилоят бўлими ҳамкорлигида “Касаба уюшмалари Республика Кенгаши кубоги” учун вилоят босқичи ўтказилди.
Унда тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ходимлар пара стол тенниси, пара шахмат, пара бадминтон спорт турлари бўйича баҳслашишди.
Саралаш мусобақасининг пара шахмат спорт турида эркаклар ўртасида Мурод Исоқов ва аёллар ўртасида Розия Муталовалар ўйин давомида юқори натижа кўрсатиб 1-ўринни банд этишди.
Қизиқарли кечган пара стол тенниси ўйинида Ислом Аҳмедов ва Гулсанам Нуровалар қўли баланд келди.
Пара бадминтонда Суннатилла Ҳамроев ва Орзигул Мамадалиева ҳаммадан чаққонликларини намойиш этишди.
-Ҳаммаси аъло даражада бўлиб ўтди, -дейди мусобақа иштирокчиси Гулсанам Нурова.- Ғолиблик учун кураш завқи бошқача бўлар экан. Бундай лаҳзалар учун ташкилотчиларга раҳмат!
1-, 2- ва 3-шрин соҳиблари Ўзбекистон маданият спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмалари вилоят бирлашган ташкилоти томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ғолиб пара спортчилар республика босқичига қатнашиш имкониятини қўлга киритди.

Улуғбек ТЎРАҚУЛОВ,
Ўзбекистон маданият,спорт ва туризм
ходимлари касаба уюшмалари Сирдарё вилояти
бирлашган ташкилоти маьсул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!