Click to listen highlighted text!

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ 60 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН КЎҲНА ХОРАЗМ ВОҲАСИГА 60 КИШИЛИК САЁҲАТ

Сирдарё вилоятининг ташкил топганига 2023 йил 16 февралда 60 йил тўлди. Сана билан боғлиқ тадбирларни кенг нишонлаш, гўзал ва саховатли Сирдарё замини, унинг бой ва сермазмун тарихи, юксак маънавияти ва маданияти, жасоратли меҳнати, ҳаёти ва келажакка бўлган ишончини ўзида акс этган бу муҳим санани вилоятимизда кенг нишонлаш мақсадида тарихий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар ташкил этилмоқда.
Ана шундай саёҳатларнинг навбатдагиси Сирдарё вилояти чўлларини ўзлаштириб, уни ташкил топишида ўзларининг муносиб меҳнатлари билан ҳиссаларини қўшган бир гуруҳ нуронийлар учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида вилоят касаба уюшмалари Кенгаши ташаббуси билан кўҳна Хоразм воҳасига саёҳат ташкил этилди.
Жуда сермазмун ва қизиқарли ўтган саёҳат давомида Сирдарёлик нуронийлар бир олам таассурот олдилар.
– Саёҳат давомидаги мароқли ҳордиқ ва бой таассурортлар бизга кўтаринки руҳ ва куч-ғайрат бахш этди. Янги ҳафтани аъло кайфият билан бошласак, ишимиздаги унум ҳам шунга яраша юқори бўлади, – дея қувонч билан таъкидладилар саёҳат иштирокчилари.

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!