Click to listen highlighted text!

ИШЛАР КЎЛАМИ КЕНГ

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошланган ва бугунги кунда ҳам эътиборида бўлган хотин-қизлар муаммолари ечимига бағишланган “Аёллар дафтари” кўплаб оилаларга қувонч келтириб, дилларни мунаввар этаётгани бор гап. Сабаби, бу вазифага масъул бўлганлар дафтар битикларига ҳаққоний рақам ва эҳтиёжларни киритишди. Якунида ишлар ечимда кўрсатилганидек амалга оширилди. Бу жараёнларда касаба уюшмалари доимий фаол бўлишди.
Боёвут туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар хамда бу йилда амалга оширилиши режалаштирилган тадбирларга бағишланган тақдимот ўтказилди. Унда вазифага масъул бўлган касаба уюшмаси вакиллари, ҳудуднинг сектор раҳбарлари, маҳалла ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.
Ўтган йилда 2 минг 91 нафар эҳтиёжманд хотин – қиз “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, уларга йил давомида ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 745 нафарининг бандлиги таъмин бўлди, 20 нафар хотин-қиз касб-ҳунарга ўқитилди. 184 нафар аёлга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тижорат кредитлари ажратилди. 291 нафар хотин-қизга моддий, 209 нафарига тиббий ва 423 нафар опа-сингилга ҳуқуқий, 368 нафар хотин-қизга психологик ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, 22 нафар аёлнинг уй-жой билан боғлиқ ташвишлари ариди. Ушбу мақсадлар учун “Аёллар дафтари” жамғармаси хамда тижорат банклари томонидан 1 млрд 139 млн 764 минг сўм маблағ йўналтирилди.
Инсоннинг эҳтиёжи ва имкониятини билишнинг энг осон йўли – у билан самимий мулоқот қилиш деган кўрсатмага амал қилиб жорий йилда ҳам хонадонларга бориб мулоқот қилинди ва сўровномалар тўлдирилди.
Боёвут тумани вилоятнинг энг катта ҳудуди бўлиб, айни пайтда 39 та маҳалла фаолияти йўлга қўйилган. Хатлов натижасига кўра туманда 30 ёшдан юқори бўлган аёллар сони 26 минг 162 тани ташкил этади. Уларнинг 4 минг 189 таси 4-босқич “Аёллар дафтари”га киритиладиган бўлди. Уларни қўллваб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги тақдимотда дафтардаги қайтларнинг ечими баён этилди. кўрсатиладиган амалий ёрдамлар тақсимоти ишлаб чиқилган. Масалан, 1 минг 491 нафар аёлнинг бандлигига қуйидагича кўшмаклашилади: мавжуд ва янги иш ўринларига ишга жойлаштириш, касаначилик ва субсидиялар ажратиш, касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўргатиш ва ўзини ўзи банд қилишни таминлаш режалаштирилган. Бунинг учун соҳанинг мутахассисларидан иборат ишчи-гуруҳлар шакллантирилган. Дарвоқе, жорий йилда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун жами 4 млрд 285 млн 600 минг сўм маблағ йўналтирилиши режалашатирилган.

Бахтиёр ҲАЙДАРОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
Сирдарё вилоят кенгаши бўлим бошлиғи

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!