“ИНСОНГА НАФ КЕЛТИРИШ-ОЛИЙ БАХТ”
Баҳор ва табиат уйғонишининг тимсоли, шарқона янги йилнинг бошланиши бўлган Наврўзи оламни баланд руҳ ва катта шодиёна билан нишонлаш азал-азалдан эл-юртимиз учун гўзал анъана ҳисобланади.
Халқимизнинг кўп асрлик эзгу қадриятларини, унинг орзу-интилишларини ўзида мужассам этган ушбу қутлуғ айём мустақиллик йилларида мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва элатларга мансуб барча ватандошларимиз учун умумхалқ байрамига айланди.
Наврўзи оламнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган яхшилик ва бағрикенглик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, атроф-муҳитни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш каби олижаноб ғоялар Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган тарихий ўзгаришларнинг ақсад ва мазмунига тўла ҳамоҳангдир.
Ҳозирги кунда жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, дўстлик ва биродарлик туйғуларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодимиз қалби ва онгида Ватанимизнинг бугуни ва келажагига дахлдорлик туйғусини кучайтиришда Наврўз байрамининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Наврўз арафасида ёлғиз қариялар ҳолидан ҳабар олиш, ногиронлар ва меҳнат фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, кам таъминланган, кўмакка муҳтож кишиларга беғараз ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳайрли ишларни амалга ошириш анъанага айланиб бормоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2023 йил 3 мартдаги “2023 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида”ги 9-20 “с”-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман бўлинмаси кенгаши томонидан тизимда фаолият юритаётган 12 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларга 14 турдаги озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилиб, 8 нафар ходимга жами 2,6 млн сўмлик моддий ёрдам берилди.
Бўлинма кенгаш раиси: М.Хаиткулов.