«ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ» ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ.
Бошланғич ташкилотларда касаба уюшмалари фаолияти намунали йўлга қўйилганлигини аниқлаш ҳамда уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек таълим муассасаларига кириб келаётган ёшларни касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида, Ховос туманида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик –танловнинг биринчи босқичи 2023 йилнинг 26 июн куни юқори савияда ўтказилди.
Ушбу кўрик-танловнинг туман босқичи Баркамол авлод болалар мактаби биносида бўлиб ўтди, унда аъзолари 100 нафаргача бўлган 11 та бошланғич ташкилотлар фаол иштирок этдилар.
“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик -танловининг туман босқичи иштирокчилари хужжатлари баҳолаш мезонлари асосида, туманда ташкил этилган хайъат аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди. Туман хайъат аъзолари йиғилиш баёни қарорига асосан кўрик–танловининг туман босқичида 14-умумтаълим мактаби (Тўраев Д) бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти фахрли биринчи ўринни, 13-умумтаълим мактаби (Қурбонова Н) бошланғич ташкилоти 2-ўринни ва 9-умумтаълим мактаби (Шамсиева М) бошланғич ташкилоти 3-ўринларни эггаладилар.
“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик –танловининг туман босқичи ғолиблари Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси кенгашининг қимматбаҳо совғалари ва 1,2 ва 3-даражали дипломлари билан тақдирландилар.
Танлов якунига кўра биринчи ўринни эгаллаган 14-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ховос туман бўлинмаси Кенгаши раиси А.Каримов