Click to listen highlighted text!

ФОЙДАЛИ СЕМИНАР

Қонунлар жамият ҳаёти ва демократик тараққиёт негизи бўлиб давлат, халқ манфаатларига хизмат қилади. Янгиер педагогика коллежида бўлиб ўтган семинар янгиланган Конституция ва Меҳнат Кодекси тарғиботига бағишланди. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти Кенгашининг меҳнат ҳуқуқи инспектори Шириной Умаралиева батафсил тушунча берди. Шу билан бирга семинарда иштирок этган 30 нафардан зиёд ходимлар меҳнат соҳасидаги қонун ҳужжатларига аниқ ва оғишмай амал қилиш, меҳнат муносабатларига оид қонун ҳужжатларининг самарали қўлланилиши ҳамда кадрларга оид юритилаётган ва қабул қилинаётган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши юзасидан ҳам тегишли маълумотларга эга бўлдилар.
Иш жойида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ҳақида эса ЎКУФ Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнат техник инспектори Абдукамол Ҳакимов ҳаётий мисоллар билан сўзлаб берди. Семинар савол-жавоблар асосида қизғин мунозараларга бой бўлди. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар Кенгаши раиси Улуғбек Алланазаров хамда коллеж директори Дилфуза Умеровалар бундай мулоқотлар ишчи-ходимлар учун зарурлигини, уларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилишини таъкидладилар.

Бердимурод Абдуллаев,
ЎКУФ Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!