Click to listen highlighted text!

КЎРИК-ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳар йили “28 апрел-Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси вакили”, “Энг яхши касаба уюшмаси қўмитаси” ҳамда “Энг яхши ташкилот” республика кўрик-танловини ўтказади.Анъанага айланиб қолган бу танлов уч босқичдан иборат.
Кўрик-танловдан мақсад давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратишга қаратишдир. Шунингдек меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда касаба уюшмалари фаолияти самарадорлигига эришишдир.
Кўрик танловнинг вилоят босқичи 2024 йил 22-23 апрел кунлари бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан вилоятдаги барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларини иш берувчилари билан ҳамкорликда танловнинг биринчи босқичини кўрик-танлов Низоми асосида юқори савияда ташкил этишларини ва ғолибларнинг ҳужжатларини 2024 йил 25 март кунига қадар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгашида ташкил этилган комиссиясига тақдим этишларини сўраймиз.
Ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва Республика танловига йўлланма билан тақдирланадилар

Мурожат учун телефон (67) 225-00-56

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!