Click to listen highlighted text!

Ғолиблар тақдирланди

Юртбошимиз томонидан «30-июнь – Ёшлар куни» деб белгиланганлиги ва бунинг негизида ҳозирда юртимиз бўйлаб «Ёшлар ойлиги»ни юқори савияда ўтказиш мақсадида, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси, вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамкорлигида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақалари ташкил этилди. Унда юқоридаги бошқармаларнинг туман ва шаҳар бўлимлари ёш ходимларидан иборат спортчилари ўзаро беллашдилар.Президентимизнинг ташкилот ва корхоналардаги ходимларни соғломлаштириш, спортга бўлган қизиқишларини ошириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш борасидаги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мусобақалар қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Ҳар бир жамоа ғалаба учун астойдил курашди. Натижада Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Боёвут туман бўлими жамоаси 1-ўринни, Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармаси жамоаси 2-ўринни ва вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси жамоаси 3-ўринни эгаллади. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!