КАСАБА УЮШМАЛАРИ-БОЛАЖОНЛАРГА
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман бўлинмаси кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда туман бўлинмаси кенгашининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили” Дастури ижросини таъминлаш мақсадида тизимда фаолият юритаётган 32 нафар боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга мухтож ходимлар фарзандларига 15 турдаги жами 4 480 000 сўмлик ўқув қуроллари тарқатилди.
Шунингдек тадбирда кейинги йилларда Мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳатлар, барча соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар айниқса олимпиадада спортчиларимизнинг қўлга киритишган оламшумул ютуқлари ҳақида айтиб ўтилди. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро даражадаги асосий ҳужжат “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг мазмун моҳияти, бола жамиятнинг жуда ҳимоясиз аъзоси эканлиги, шунинг учун алоҳида ҳимояни талаб қилиши ва бунга лойиқ эканлиги ҳақида маълумотлар берилди.
Таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман бўлим Кенгаш раиси: М.Хаиткулов.