II ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
10-июнь куни соат 10-00 да Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят ташкилотининг II ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Мирзаев Одилжон Алимович, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Байниязов Эркин Бозорович ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Турсунмуродов Рустамбек Пирматовичлар иштирок этишди.
Конференция кун тартибидаги биринчи масала юзасидан тармоқ касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Усманов Ботир Эрмонқулович томонидан вилоят Кенгашининг 5 йиллик даврида амалга оширилган ишлар бўйича маърузаси тингланди ва делегатлар бир овоздан қониқарли баҳо беришди. Вилоят Кенгаши раислигига муқобиллик асосида Усманов Ботир Эрмонқулович ва Алибеков Мирза Худойбердиевичларнинг номзодлари қўйилди. Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловларда 50 нафар делегатлар иштирок этишди ва Усманов Ботир Эрмонқуловични ёқлаб 44 нафар делегатлар овоз беришди. Овоз бериш натижаларига кўра Усманов Ботир Эрмонқулович кўпчилик овоз билан тармоқ касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши раислигига қайта сайланди. Конференция кун тартибидаги кейинги масалаларда вилоят Кенгаши таркиби, тафтиш комиссияси аъзолари ва раиси ҳамда юқори касаба уюшмаларининг Конференция ва Қурултойларига ҳам делегатлар сайландилар.