Click to listen highlighted text!

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ПАХТА ТЕРИМИ ЖАРАЁНИ УСТИДАН ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 2025-йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, вақтинчалик меҳнат шартномаларини расмийлаштириш ҳамда болалар ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Миллий мониторинг гуруҳлари томонидан Сирдарё вилоятида жамоатчилик назорати изчил йўлга қўйилган бўлиб, мавсум бошидан буён ишчи гуруҳ аъзолари вилоятнинг 11 та туман ва шаҳарларида жами 34 та фермер ва кластер хўжаликларида бўлиб, теримчиларнинг меҳнат шароитларини ўргандилар.
Жами 1811 нафар теримчининг фаолияти билан танишилди, шулардан 1573 нафари аёллардир. Улар учун дам олиш жойлари, тиббий хизмат, ичимлик суви ва озиқ-овқат билан таъминланиш ҳолати атрофлича ўрганилди.
Шу кунга қадар болалар меҳнати ёки мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланмади. Бу эса соҳадаги масъул идоралар, касаба уюшмалари ва жамоатчиликнинг ҳамкорликдаги фаоллиги самарасидир.
Шунингдек, тиббиёт муассасалари, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектларда ҳам жамоатчилик назорати мунтазам амалга оширилмоқда.
Касаба уюшмалари — ходимлар манфаатларининг ишончли ҳимоячиси!
Меҳнат ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати – жамият тараққиётининг асосидир!

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!