Click to listen highlighted text!

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ ФАОЛ ЁШ БАНК ХОДИМИ АНИҚЛАНДИ

      “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Сирдарё минтақавий филиалида Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг июнь ойида “Энг фаол ёш банк ходими” танловининг 1-босқичи ўтказилди ва бош бухгалтер ўринбосари Чульпанов Шухрат Адилович, Жамғарма операциялари ва мини банклар бўлими бошлиғи Кенжабоев Жамшидбек Махмуджонович, Пластик карточкалар тизимини ривожлантириш бўлими 1-тоифали мутахассиси Темиров Озод Тохир ўғли, Қимматли қоғозлар билан ишлаш хизмати 1-тоифали мутахассиси Шерматов Джамшид Халимкуловичлар ғолиб деб топилди ва танловни  кийинги босқичига хужжатлари тақдим этилди.

      Жорий йилнинг  28 июль куни Ўзбекистон Марказий банки ва Ўзбекистон банклари Асоциацияси ҳамкорликда «Энг фаол ёш банк ходими» танлови ўтказилди. Танловнинг барча босқичларида жами 2000 нафарга яқин ёш банк ходимлари иштирок этди. Республика якуний босқичида ҳакамлар ҳайъати томонидан иккинчи босқичда ғолиб деб топилган 21 нафар энг фаол ёш банк ходимлари орасидан ғолиблар саралаб олинди. Танловда энг фаол ёш банк ходимлари банк хизмат турларини янада такомиллаштириш ва банк тизимида янги инновацион ғояларни жорий этиш борасида киритган таклифлари ва уларнинг иш жараёнида жорий этилганлиги, ходимларнинг касаба уюшмалари ҳаракатидаги фаоллиги, ташабусскорлиги, чет тилларини билиши, ёш мутахассиснинг ахборот â“коммуникация технологияларидан фойдаланиш қобилияти ҳамда молия ва банк соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш, шунингдек, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга доир қонунчилик борасидаги саводхонлиги каби мезонлар асосида аниқланди.

      «Энг фаол ёш банк ходими» танловининг натижасига кўра, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқаруви томонидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизими бўйича тақдим этилган хужжатлар Бош банк Ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилиб, ўрганилиб, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Сирдарё минтақавий филиалидан ғолиб деб топилган 3 нафар ёш ходимлар республика босқичи ғолиблигини қўлга киритдилар.

      Жорий йилнинг  29 июль куни Ўзбекистон Банклари Ассоциациясида ғолибларни тантанали равишда тақдирлаш маросими ўтказилди. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизими бўйича Д.Шерматов 3-ўринни, Ж.Кенжабоев 2-ўринни, Ш.Чульпанов фахрли 1-ўринни эгаллади Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Давлат муассасалари ва жамоат хизматлари  касаба уюшмаси

Гулистон шахар кенгаши раиси  Ғ.Джумабеков

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!