Click to listen highlighted text!

ШОДЛИК ВА ҚУВОНЧ УЛАШИБ

             Ховос туман ободонлаштириш бошкармаси   бошланғич  касаба уюшма  ташкилоти  ишчи ходимлари ва  уларнинг  фарзандлари учун  Янги  йил   тадбири ташкил этишди. Тадбирда  туман ободонлаштириш  бошкармаси  бошлиғи  Алишер  Мустафоқулов ва  бошланғич касаба уюшма  қўмитаси раиси  Дилором Худойбердиева барчани   кириб келаётган  Янги йил  билан табрикладилар. Сўнгра    ишчи-ходимлар  фарзандларига Янги йил совғалари топширилди.

           Шунингдек, касаба уюшма  ташкилоти ташаббуси билан  шу  корхонада узок йиллар  мехнат килиб, нафақага чиққан  Нурмамат Юнусов ва Абдулла Эргашев  ҳамда     марҳум  Жўрабой Ахмаджонов    ва Нурилло  Абдуллаев оилаларидан хабар  олиниб, уларга ҳам касаба уюшмасининг  Янги йил совғалари  топширилди.

        Янги йил  байрами тадбири  ишчи ходимлар ва уларнинг фарзандларига шодлик  ва  қувонч  улашди.

 

Иргаш Буриев, РК  масъул  ташкилотчиси         

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!