Click to listen highlighted text!

ШИРИН ШАҲРИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

        Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши фаолиятида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини йўлга қўйишга қаратилган тадбирлар режасига асосан вилоят ҳудудидаги ҳарбий қисмларда «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Шундай байрам тадбири Ширин шаҳри Н ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари учун уюштирилди. Унда “Сирдарё ИЭС” АЖ директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Мирзааҳмад Шоимов, вилоят Олим Хўжаев номли драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Адҳам Абдуллаев, вилоят маънавият тарғибот маркази директори Ғайбулла Юсупов ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходими Зебо Хайдаровалар иштирок этди.


Тадбирда дориломон кунларимиз, эришаётган ютуқларимиз, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Дунё статистиклари томонидан ҳавфсиз мамлакатлар рўйхатида иккинчи ўринда эканлигимиз эълон қилинганлиги осуда осмон остидалигимиз, барқарор ривожланишимиз учун муносиб шароит борлигининг яна бир исботи бўлганлиги ғурур билан тилга олинди. Сўзга чиққанлар тинчлик деб аталмиш неъматни сақлаш йўлидаги ватан ҳарбийларининг шарафли хизматларини эътироф этиб уларга туганмас шижоат тиладилар.
Тадбир давомида актёр Адҳам Абдуллаев “Соҳибқирон” драмасидан ҳукмдорнинг аскарларига мурожаати саҳнаси монологини ижро этиб йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.
Учрашув сўнгида ҳарбий қисм маънавий –маърифий ишлар бўйича командир ўринбосари Алишер Исоқов сўз олиб мазмунли учрашув ташкилотчиларга миннаддорчилик билдирди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!