БОШЛАНҒИЧДА НАВРЎЗ КУНЛАРИ
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси тасарруфида 150 нафар ходим меҳнат қилиб келмоқда. Бино замонавий янги қурилган бўлиб тўлиқ жихозланган ҳамда коммуникация ва локал тармоқ тизимлар билан таъминланган. Бу ерда пенсионерлар учун кўпгина қулайликлар яратилган.Кўрсатилаётган хизматлар замонавий веб-технологияларни қўллаш асосида ишлаб чиқилган автоматлаштирилган ПК “Пенсия” дастури ёрдамида амалга оширилади ва бу ишчи ходимлар меҳнати самарали бўлишида кўмаклашади.
Қисқа фаолияти давомида касабақўм Акбар Эгамбердиев аъзоларнинг ҳам бири билан тиллашиб, уларда фаолликни оширишга рағбат уйғотмоқда. Жумладан, жамоа миллий байрам – Наврўзни муносиб нишонлади. Иш берувчи ташаббуси билан ходимларнинг пойтахтда жойлашган Муқимий драма театри томошаси учун чипталар олиб берилди. Албатта, дастлаб Зангиота зиёратгоҳи тамоша қилинганлиги хордиқ завқини оширди. Умумхалқ ҳашар кунлари ҳудуд ободонлигини ошириш билан бирга Ховос, Янгиер, Гулистон туман, шаҳарларида яшовчи эхтиёжманд, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб байрам дастурхони учун озиқ – овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Айтиш мумкинки, ишловчилар ўртасида спортни кенг тарғиб этиш яхши йўлга қўйилган. Спортнинг мини футбол тури бўйича доимий мусобақалар ўтказиб келинади. Байрам муносабати билан ташкил этилган турнир ҳам катта қизиқиш уйғотди. Унда Боёвут жамоаси 3 ўрин, Мирзаобод жамоаси 2 ўрин ва Сайхунобод вакилларидан иборат жамоа биринчи ўринларни қўлга киритишди. Иштирокчиларнинг барчасига фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари тақдим этилди.
ҒУЛОМ ЖУМАБЕКОВ,Давлат муассасалари ва жамоат хизмати
ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси