Click to listen highlighted text!

ЁЗ ЎТМОҚДА-СОЗ

           Хабарингиз бор ёз мавсуми бошланди дегунча мактаб ўқувчилари табиат қўйнида ҳордиқ чиқаришни яхши кўрадилар. Бунга ота-оналар шароит яратиб беришлари керак.
Демак, ёз ойи бошланиб, болалар мактаб каникулига чиққанларидан сўнг, болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўл олишмоқда. Шундай оромгоҳлардан бири Зомин туманининг сўлим гўшаларида жойлашган “Гулистон” болалар соғломлаштириш оромгоҳидир. Бу ерда ҳозирги кунда 200 дан ортиқ болалар дам олишмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2019 йил 3 июндаги БМ-05695-сонли, 7 июндаги БМ-08/715-сонли ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2019 йил 10 июндаги РТ-05/662-сонли хатларини ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б.Исматов, бирлашма спорт ишлари бўйича мутахассис А.Якубовлар билан биргаликда юқорида таъкидланган оромгоҳда бўлдик. У ерда “12-июнь Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир ташкил этилди.
Тадбирда 110 дан ортиқ болалар иштирок этиб, болаларга аввал меҳнат муҳофазаси ва бола ҳуқуқлари тўғрисида слайд ва роликлар қўйиб берилди.
Мутахассислар томонидан маърузалар қилинди. Болалар билан суҳбатлар ўтказилди. Сўнгра иқтидорли болалар иштирокида расм чизиш танлови, ҳар хил спорт тадбирлари, футбол, волейбол, стол тенниси, қувноқ стартлар ҳамда шахмат, шашка ўйинлари ўтказилди.
Ушбу тадбир болаларга бир олам қувонч бағишлаб, барча болалар фаол иштирок этиб, мамнун бўлдилар. Ушбу тадбир болаларда катта таассуротлар қолдирди.

Бирлашма юридик бўлими
мудири Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!