Click to listen highlighted text!

МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАДА.

Яқинда, Оқолтин туманида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ҳамда туман адлия бўлими билан ҳамкорликда “Мажбурий меҳнат нима” мавзусида туман мактабгача таълим бўлими ҳамда мактабгача таълим муассасалари иш берувчилари, ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Оқолтин тумани адлия бўлими бошлиғи Т.Каримов давра суҳбатида ўз фикрини билдирар экан мамлакатимизда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтди.
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 1930 йилда қабул қилинган “Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29 -Конвенцияси ҳамда “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-Ковенциялар Ўзбекистон Республикаси томонидан 1997 йилнинг 30 августида ратификация қилинганлиги айтилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида қуйидаги қоидалар белгиланган. ”Ҳар бир шахс меҳнат қилиш,эркин касб танлаш, адлолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва Қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексида мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши тўғрисида алоҳида 7-модда киритилганлиги, мажбурий меҳнат, яъни бирон бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланиши таъкидлаб ўтилди.
Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Оқолтин туман Кенгаши раиси Р.Билолов йиғилиш кун тартибига қўйилган масалага тўхталар экан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан мажбурий меҳнат, яъни бирон бир жазони қўллаш билан тахдид қилиш орқали бирор ишни бажаришга мажбурлаш қатъий тақиқланишини таъкидлади.
Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиеёвнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблясининг 72-сессиясидаги тарихий маърузасидан сўнг мажбурий меҳнатга амалда чек қўйишга астойдил киришилди.
2018 йил 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги № 349-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, ходимлар, барча даражадаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига фуқароларни, жумладан таълим, соғликни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ходимларини мажбурий меҳнатга, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалик ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг зудлик билан олдини олиш ва чек қўйиш, бундай ҳолат рўй берганда эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бериш вазифалари юклатилган. Шу сабабли, давра суҳбати йиғилишида иштирок этаётган барча мактабгача таълим муассасалари раҳбаларига мажбурий меҳнатга қарши тарғибот ишларини янада кучайтириш зарурлигини таъкидланди.
Шунинг билан биргаликда туман хокимлиги томонидан мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай турига жалб этилса, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг -1092 (0371) 200-10-92. Ўзбекистон таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг -(0371) 256-70-32 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишларини, касаба уюшмалари меҳнаткашларнинг таянчи эканлиги тушунтирилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Оқолтин туман мактабгача таълим бўлими мудири Р.Сайдуллаев, 1-МТМ мудири Ж.Каримов ҳамда 5-МТМ мудираси Г.Хушиевалар сўзга чиқиб, мажбурий меҳнатни меҳнат интизомини сақлаш чораси сифатида қўлламаслик, мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклларига тўла барҳам беришда фаол бўлишларини билдирдилар.
Йиғилиш якунида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга туман адлия бўлими бошлиғи Т.Каримов ва туман Кенгаши раиси Р.Билоловлар томонидан атрофлича тушунчалар берилди.
Оқолтин туманидан мактабгача таълим муассасалари ходимлари иштирокида ўтказилган давра суҳбати келгусида тумандаги таълим муассасаларида мажбурий меҳнатни олдини олишда муҳим дастур амал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

 

                       Ўзбекистон таълим,фан ва маданият
                      ходимлари касаба уюшмаси Оқолтин
                      туман кенгаши раиси:                                                                                                                 Р.Билолов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!