Click to listen highlighted text!

ҲАМ – БУРЧ, ҲАМ – МАСЪУЛИЯТ

Мамлакатда юз берган пандемия шароитида касаба уюшмалари иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнат шартномаси талаблари бажарилиши, шунингдек, ҳавфсизлик, ҳақ тўлаш, моддий қўллаш талаблари назоратини олиб бораётир. Жойларда айниқса, фаоллар томонидан саховат тадбирлари кўплаб уюштирилмоқда.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман кенгаши эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, бемор хонадонлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг 16 нафарига зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари топширди.
-Тумандаги 37-сонли умумтаълим мактаби ишчиси Фотима Насриддинова эпидемиологик вазият туфайли ҳозирда уйда қолмоқда. Сурункали жигар етишмовчилиги ҳасталиги билан курашиш баробарида 3 нафар фарзандини ёлғиз тарбиялаб келади. Шундай кунда оилага ғамхўрлик кўрсатиш ҳам бурчимиз, ҳам масъулиятимиздир,- дейди туман кенгаши раиси Мурод Хайитқулов.
Тармоқнинг Боёвут туман Кенгаши раиси Ботир Зикриллаев ташаббуси билан 14 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларга моддий ёрдам кўрсатилди. Айниқса, тумандаги 52-умумтаълим мактаб жамоаси ходимлари уйда ҳимоя ниқоблари тикиб маҳалла ҳудудида бепул тарқатаётганлиги бирдамликка мисол бўла олади.
Яхши иш, амаллар билан гўзал кунларга етиш фурсати яқинлашаверади.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!