Click to listen highlighted text!

ТОВОН ПУЛИ УНДИРИЛДИ

Ўша куни баландда, дарахтларга шакл бераётган эди. Йиқилиб тушди. Шифокорлар бош мия энса соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, чап қўл билак суяклари очиқ синиши ташхисини қўйишди. Тан жароҳати битади, деган гап бор элда. Шифохонадан чиққан Икром Мамарозиқов иш пайтида олган жароҳати учун ишхонасидан товон пулини ололмай хуноб бўлиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгашига мурожаат қилди.  Натижада Гулистон тумани ободонлаштириш бошқармаси ишчиси Икром Мамарозиқовга  бир йўла 23 миллион 466 минг 763 сўм товон пули ундириб берилди. Шу билан бирга бир йил давомида ҳар ой 488 минг сўмдан етказилган зарар пули тўлаб бориладиган бўлди.

Абдукамол Ҳакимов, ЎКУФнинг Сирдарё вилоят
 Кенгаши меҳнат техник инспектори

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!