ЎҚУВ СЕМИНАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Жорий йилнинг 16 январь куни ЎзКУФ Сирдарё вилоят Кенгаши мажлислар залида Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат курсатиш сохалари ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят, Гулистон шахар Кенгаши тизимидаги Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раислари иштирокида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Бош кенгашининг 2024 йил 21-24-декабрдаги 9-3 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Уставининг 5.2, 6.11, 8.4, 9.4 бандларига асосан касаба уюшмаси бўлинмаларида ҳисобот сайловлар кампаниясига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш юзасидан ўқув-семинар ўтказилди.
Мазкур семинарда Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш сохалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчи Х.Маннапов, Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ж.Файзибоев ҳамда вилоят Кенгаши вакили Б.Хайдаровлар томонидан семинар иштирокчиларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тасдиқланган Низом асосида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларни ўтказиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Семинар иштирокчиларига ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларини ўтказишда фойдаланиш учун Низом нусҳаси, услубий қўлланмалар тарқатма материал сифатида берилди. Семинар сўнгида бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти мисолида ҳисобот-сайлов йиғилишини ўтказиш тартиби бўйича амалий машғулот ҳамда очиқ мулоқот ўтказилди.