“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақалари
“2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқароларнинг сонини ошириш, таълим муассасалари ходимларини спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил қилиш, ходимларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш, ўқитувчиларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси Ижроия Қўмитаси, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман Ёшлар сиёсати ва спорт бўлими билан хамкорликда,
“Беш ташаббус олимпиадаси” мактаб ходимлари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақаларининг биринчи босқичи 2025 йил 12-13 апрел кунлари спортнинг мини-футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича 4 та секторга бўлинган ҳолда ўтказилди. Қизғин ва муросасиз ўтган спорт мусобақаларида 800 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этишди. Ушбу биринчи босқич мусобақалари якуни бўйича худудларда ғолибликни қўлга киритган ва совринли ўринларни эгаллаган 312 нафар иштирокчилар Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси Кенгашининг совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.
Ўз навбатида, сифатли таълимни таъминлашда бевосита иштирок этаётган педагог ўқитувчиларнинг ушбу жараёндаги самарали фаолияти уларнинг ақлий, интеллектуал, маънавий сифатлари билан бир қаторда уларнинг жисмонан соғлом ва тетик бўлишлари, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда мухим омил бўлди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари
касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси
Кенгаши раиси А.Э.Каримов.