“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!”
Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 25 йиллиги байрами муносабати билан Ўзбекистон таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сардоба туман кенгаши ҳамда халқ таълими бўлими ҳамкорлигида Сирдарё вилоятининг энг чекка Сардоба туманидаги 12–мактабда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган мавзуда “маънавият соати” тадбири ташкил этилди. Тадбирда жамоа аъзолари, маҳалла оқсоқоллари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” меҳнат фахрийси Х.Шукуров ҳамда туман хокимлиги вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар; Мустақилликнинг қадрига етиш, истиқлол берган имкониятларга шукроналик келтириш, Республика Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида меҳнат қилиш – энг олий саодатдир” асари аҳамияти, Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган туб ўзгаришлар ҳақида фикр мулоҳазалар билдириб, ўтган 25 йиллик давр сарҳисобида, “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?” деган ҳаётий ҳақиқатни асосий ва бош ғоя сифатида билишимиз кераклиги эътироф этилди.
Тадбир ташкилотчилари Мамлакатимиз, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси янгиланиб, чирой очиб, обод ва гўзал бўлиб бораётир. Халқимизнинг асосий қисми қишлоқда яшайди. Улар учун муносиб турмуш шароитини яратиш, ижтимоий инфратузилма тармоқларини барпо этиш бўйича махсус давлат дастурлари халқимиз фаровонлигининг амалий намойиши бўлаётгалигини эътироф этиб барча тадбир иштирокчиларини биз учун энг азиз, энг улуғ бўлган Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами билан табрикладилар.
Сирдарё вилояти
Бўйича масъул ташкилотчи А.Мамарасулов