ЎЗ КАСБИНИНГ МОҲИР ЭГАЛАРИ ТАНЛАНМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг «Ўз касбининг моҳир эгалари»ни тақдирлаш Низомига асосан, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман кенгаши раҳбарлигида бошланғич ташкилотларда меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидойилиги ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш, уларнинг профессионал даражасини ошириш, меҳнат унумдорлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий фаолиятга жалб этиш мақсадида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни саралаш тадбирлари қизғин давом этмоқда.
Ўз касбининг моҳир эгаларини саралашнинг 1-босқичи Сирдарё туманида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида юқори савияда ташкил этилди. Тадбирда ишчи гуруҳ томонидан спорт мактабининг тош кўтариш бўйича мураббийи Лочин Хусанов энг муносиб номзод сифатида қўллаб-қувватланиб, 2-босқичда иштирок этиши учун ҳужжатлари туман комиссиясига такдим этилди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг 22-23 апрел кунлари Сирдарё вилоятининг “Бахт” шаҳрида ўтказилган спортнинг тош кўтариш бўйича Ўзбекистон Республикаси очиқ биринчилигида Лочин Хусановнинг шогирдлари умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллаган эди. Айни кунларда унинг шогирдлари 2016 йилнинг 26-31 октябр кунлари Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчи А.Мамарасулов