Click to listen highlighted text!

ТИББИЁТЧИЛАР БЕЛЛАШДИЛАР

          Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Раёсатининг  “Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш ” мақсадида қабул қилинган қарорига асосан, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари тасарруфидаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан “Спорт –саломатлик гарови” спартакиадасининг бирламчи босқичлари ўтказилмоқда.

      Яқинда Республика Шошилинч тез тиббий ёрдам илмий текшириш институтининг вилоят филиали ходимлари ўртасида ана шундай қувноқ мусоабалар бўлиб ўтди.

   “Алпомиш”спорт мажмуасида спортнинг олти тури бўйича ўтказилган мусобақаларда филиалдан 400  нафар ҳаваскор спортчилар иштирок этдилар.

     – Мусобақалар ўтган йилдангидан-да қизғин ўтди, – дейди филиал бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Бобур Тожибоев. – Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ишчи-ходимларимизнинг  кейинги йилларда спорт тадбирларимизга жуда қизиқиши ортган. Хусусан, шахмат-шашка мусобақалари, бадминтон, волейбол мусобакаларида иштирок этган ҳаваскор спортчиларимиз ўзларининг бор маҳоратларини намоён этдилар. Шашка бўйича эркаклар орасида Эргаш Бобоев, шахмат бўйича Нуриддин Жўрабоев, стол тенниси бўйича Зоҳид Абдураҳмонов, бадминтон бўйича Абдуқаҳҳор Исломовларга тенг келадиган топилмади. Терапия бўлими қизларининг волейбол жамоаси бу спорт турида  ўзларининг ҳаммадан устун эканликларини кўрсатиб қўйдилар. Тадбир сўнгида ғолибларга касаба уюшмасининг совғалари ва дипломлари топширилди.

 

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!