Click to listen highlighted text!

СПОРТ-САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

        Спорт нафақат танни чиниқтиради, кишини бардам ва тетик қилади, балки кайфиятини кўтаринки, ўзини ёш ва чоғлом сезишига асос яратади.

     Январь-февраль ойларида  Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қарорига асосан вилоятимиз ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча ташкилот, корхона ва муассасаларда юқоридаги шиор остида қизғин мусобақалар бўлиб ўтди. 18 февралдан бошлаб мусобақаларнинг тармоқлараро иккинчи – туман/шаҳар босқичлари ўтказилиб, спортнинг 7 та тури бўйича ғолиб жамоалар аниқланди.

      Ана шундай қувноқ спорт мусобақалари Мирзаобод туманида жойлашган 22-умумтаълим мактабининг спорт залида бўлиб ўтди. Бу ерда туманда фаолият юритаётган, учта тармоқ- Таълим, фан ва маданият, Агросаноат мажмуи  ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси аъзоларидан иборат жамоалар беллашдилар.

     Жами 27 нафар ҳаваскор спортчи иштирок этган ушбу спартакиаданинг волейбол бўйича ўтган қизғин беллашувларида 4-мактабнинг аёллар жамоаси тиббиётчилар устидан ғалаба қозониб, биринчи ўринни эгалладилар ва тадбирнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.  Шахмат бўйича  1 ўрин аёллар ўртасида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси аъзоси Матлуба Сулаймоновага, эркаклар ўртасида 28 мактаб ўқитувчиси Шерқул Рашидовга насиб этди. Шашкачилар орасида ҳам халқ таълими  ходимлари биринчиликни қўлдан беришмади.   29 умумтаълим мактаби ўқитувчиси Барно Имомова аёллар ўртасида, 21 умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шерзод Адилов эркаклар ўртасида ҳеч кимга имконият қолдиришмади. Стол тенниси мусобақалари ҳам қизғинликда бошқа спорт турларидан қолишмади.  Мусобақаларда 12 мактаб ўқитувчиси Назира Қодирова ва 24 –умумтаълим мактаби ўқитувчиси Сойибназар Бобоевнинг қўлллари баланд келди.

     Мусобақалар якунига кўра биринчи ўринни Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Мирзаобод туман Кенгаши жамоаси эгаллади. Эндиликда ғолиблар март ойининг илк кунларида бўлиб ўтадиган вилоят босқичига тайёргарлик кўришади.

      Умумжамоавий очколар бўйича 2 ўрин Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши жамоасига, 3 ўрин – Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши жамоасига насиб этди.

     Ачинарлиси, ушбу мусобақаларда бошқа тармоқлар жамоалари иштирок этмадилар. Бу ушбу тармоқларга тегишли ташкилотларда бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг нофаолликларидан дарак беради.

 

                  Зебо Ҳайдарова

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!