Click to listen highlighted text!

СПОРТЧИ ҚИЗЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

         Наврўз умумхалқ байрами арафасида Сирдарё вилоятида спорт билан мунтазам шуғулланиб, юқори натижаларга эришаётган 5 минг 112 нафар қизларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам совғалари тантанали равишда топширилмоқда.
Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва бошқалар Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида ташкил этилган байрам олди тадбирида мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш борасида кенг кўлами ишлар амалга оширилаётганини таъкидланди.
Биринчи Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан юртимизда муҳташам спорт иншоотлари бунёд этилиб, замонавий жиҳозланмоқда. Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида уч босқичли спорт мусобақалари ўтказиш изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 15 февралдаги “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва унинг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган қарорлар бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга қаратилаётир.
– Айни чоғда вилоятда 18 ёшгача бўлган 36 минг 786 нафар спорт билан мунтазам шуғилланаётганларнинг 13 минг 677 нафарини қизлар ташкил этади, – дейди Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филлиали директори Мадаминбек Напасов. – Жаҳон спорт ареналарида юқори натижаларни қўлга киритган фарзандларимиз 30 нафарни ташкил этиб, уларнинг 10 нафарини, Осиё минтақасидаги беллашувларда зафар қучган 13 нафар атлетларимизнинг 5 нафарини, турли нуфузли халқаро мусобақаларда мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилган 50 нафар ёш спортчиларимзнинг 9 нафарини, республика миқёсида шоҳсупага кўтарилган 640 нафар ёшларимизнинг 244 нафарини сирдарёлик қизлар ташкил этади.
Байрам олди тадбирида турли спорт мусобақаларида вилоят шарафини муносиб ҳимоя қилган 5 минг 112 нафар сирдарёлик спортчи қизларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг бежирим спорт кийимлари дан иборат байрам совғалари билан тақдирландилар.
Тадбирда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқди.
                                             

                                                                  Ўз мухбиримиз.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!