Click to listen highlighted text!

ФИДОЙИ АЁЛЛАР ОТРЯДЛАРИ БОЁВУТ ДАЛАЛАРИДА

                   Шу кунларда вилоятимиз далаларида пахта йиғим-терим ишлари қизғин бормоқда. Ушбу ҳашарда жонбозлик кўрсатаётганлар орасида “Фидойи аёллар” отрядларини алоҳида айтиб ўтмоқ керак.
Боёвут туманида уюшмаган аҳоли, аёллар ва ёшлардан иборат 165 та ҳашарчилар отрядлари ташкил этилган. Шу кунларда тумандаги Учтургон маҳалласида 91-94 отрядлар жавлон уриб, пахта теришмоқда. Ушбу отрядларнинг чевар теримчилари Шахзода Примқулова, Нилуфар Зулҳайдарова, Гулноза Абдуллабекова, Турсуной Ҳайдарова, Манзура Абдуллабекова, Сурайё Аҳмедовалар кунига 100-120 кило “оқ олтин” йиғиб-териб олмоқдалар.
Ушбу теримчилар вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан рағбатлантирилиб борилмоқда.
-Туманимиз маҳаллаларида истиқомат қилувчи уюшмаган аҳоли ҳар йили ҳам пахта йиғим-терим мавсумида фаол қатнашади, — дейди туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Замира Исроилова. – Айниқса, ушбу ҳашарда хотин-қизларнинг ўрни беқиёсдир. Опа-сингилларимиз жонбозлик кўрсатиб, кунига 100 килограммдан ошириб пахта териб, туманимиз, қолаверса, юрт хирмонига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Чевар теримчиларга ун, ёғ, шакар каби маҳсулотлардан ташқари ҳомий ташкилотларнинг турли қимматбаҳо совғалари топширилмоқда.

                                                                                         Жамила Холбўтаева,Боёвут тумани                                                                                             “Зиёкор” МФЙ ДММАТМБ маслаҳатчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!