Click to listen highlighted text!

ФАРМОН ТАРҒИБОТИ

              Мамлакатимиз президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонини халқимиз катта хурсандчилик билан кутиб олди.
130 дан ортиқ вазирлик, идора, давлат ва жамоат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келаётган Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ташкил этилган семинардан кўзланган асосий мақсад ҳам дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида меҳнат жамоаларини мамлакатимизнинг тарихий-маданий бойлиги, диққатга сазовор гўшалари билан чуқур танишишлари учун яратилган кенг имкониятлардан фойдаланишга тарғиб этиш, Президент Фармонидан келиб чиқадиган тегишли тавсия ва чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди. Дарҳақиқат, фармон давлат байрамлари даврида, қонунчиликда белгиланган дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида фуқароларга тўлиқ ва фойдали дам олиш учун қўшимча шароитларнинг яратилишини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Шу мақсадда жорий йилда Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамларига тўғри келган қўшимча ишланмайдиган кунлар қонунчиликда белгиланмоқда, шунингдек, айрим дам олиш кунлари ушбу байрам саналарига яқин бўлган иш кунларига кўчирилиши амалга оширилмоқда.


Бундан ташқари, халқимизнинг маънавий ҳаётида олижаноблик, миннатдорчилик, эзгулик, ҳамжиҳатлик фазилатлари белгиланишида муқаддас Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларининг муҳимлиги ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, миллий-маънавий қадриятларимизни юксалтириш мақсадида 2018 йилдан бошлаб айрим дам олиш кунларини байрам кунларига яқин бўлган иш кунларига қўчириш ҳисобига узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланди.
Семинарда иштирок этган бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг раислари, касаба уюшмалари фаолларига тез кунларда ўз меҳнат жамоаларида мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб-ташвиқ этишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Йиғилганларга бирлашма юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакили А.Эргашевлар фармоннинг мазмуни-моҳияти тўғрисида тушунтириш бердилар. Бошланғич ташкилот раисларидан Хасан Худойбердиев, Нодир Хасанов, Дилшод Усмоновлар ходимлар дам кунларини ташкил этиш, меҳнат таътил кунларини ҳисоблашга доир саволлар билан иштирок этишди.
Шунингдек, расмий саналарни нишонлаш даврида ходимларнинг тўлиқ дам олишлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар қабул қилинди.

Ғулом Жумабеков,
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари
касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!