Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАЛАРИНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

              Юртимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлашда ҳамда халқимизнинг олижаноб орзу-интилишларини ифода этувчи, энг қадимий ва миллий байрамимиз ҳисобланган Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси туркум хайрли тадбирлар ташкил қилди. Жумладан:
байрам арафасида ташкилот ва унинг атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, унда ходимларнинг фаол иштироки таъминланди;
касаба уюшмалари тизимида ишлаб, ҳозирда нафақада бўлган меҳнат фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш мақсадида хайрия тадбири ташкил этилиб, йил боши олдидан қурьон тиловат қилиниб, тинчлик, ободончилик, мўл-кўл ҳосил ва ишимизда барака учун дуолар қилинди ва бир пиёла чой устида суҳбатлашиш учун ташкиллаштирилган байрам дастурхонида фахрийларга эсдалик совғалари тарқатилди;
ҳудудларда ўтадиган байрам сайилларида фаол иштирок этиш, ишчи – ходимлар ўртасида спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этиш мақсадида туман, шаҳарларда навбат билан “Спорт саломатлик” спартакиадалари ўтказилмоқда.
Касаба уюшмалари тизимида байрам тадбирлари давом этмоқда.

 

ВКУТБ Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!