МУРОЖААТЛАР ҲАМКОРЛИКДА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқиш, иложи борича, ижобий ҳал этиш – давлатимиз раҳбарининг ҳуқуқ тартибот органлари ҳамда давлат идоралари, нодавлат ташкилотлари олдига қўйган талаби ана шундан иборат.
Бу борада Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқдалар.
Хусусан, фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни ҳамкорликда кўриб чиқиш, касаба уюшма ҳамда адлия бошқармасидаги амалиётларни қиёслаш, ижобий тарафларини ўрганиш, огоҳнома, тақдимнома ҳамда судларга даъво ариза киритиш масалаларида бирлашма юридик бўлими мудири Ширинхон Умаралиева билан тажриба алмашлашни йўлга қўйганмиз, – дейди адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи А.Мавлонов.
• Адлия бошқармаси билан меҳнат жамоаларида тарғибот тадбирларимизни ҳам ҳамкорликда ўтказяпмиз, – дейди Ш.Умаралиева. – Фуқароларнинг мурожаатларига биргаликда ечим излашимиз ўз самарасини бермоқда.
ВКУТБ юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева