Click to listen highlighted text!

Юракдан айтилган сўзлар

                  Ҳар кимга она қанчалик азиз ва муҳтарам бўлса, Ватан ҳам шунчалик ардоқли ва муқаддасдир. Онани эъзозлаган фарзанд Ватанни ардоқлайди, уни кўз қорачиғидек асрайди. «Илк ва сўнгги сўзимиз: Ватан!» сарлавҳали мақолани ўқиб, бу икки сўз замиридаги бебаҳо мазмунни ҳис этасиз.
Мақолада миллатимиз тарихи ва бугуни теран ¬ифода этилган. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар халқимизнинг эртанги порлоқ келажаги учун мустаҳкам пойдевор эканлиги акс эттирилган. Халқимизнинг бой тарихий мероси қадрланиб, маданий ва маънавий ҳаёти, турмуш тарзи юксалаётганлиги, эришилаётган ютуқлар замирида меҳнаткаш халқимизнинг хоҳиш-иродаси, юксак ватанпарварлик туйғуси намоён бўлаётгани ҳам ўз ифодасини топган.
Муаллиф ютуқларимиз билан бирга камчиликларимиз, шўролар давридан қолган иллатлар, оила, бола тарбияси, таълимдаги оқсоқлик, ёшлар тарбияси, тилимиз, ёзувимизда кўзга ташланаётган муаммоларни рўй-рост айтган. Ҳар бир фикр юракдан, дилдан дард билан баён этилган.
Мақола жуда катта тарбия¬вий аҳамиятга эга. У миллат ва ватаннинг бугуни, келажаги ва шаъни учун астойдил хизмат қилишга тайёр авлодни тарбиялаш, буюк аждодларимизга мос ворис бўлишда ҳаммамизга дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Эргаш БЎРИЕВ, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг  вилоят бўйича масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!