Click to listen highlighted text!

БИР ГУРУҲ ХОДИМЛАР ИШГА ТИКЛАНДИ.

              Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига фуқаролар Д.Субҳонова ҳамда М.Акбаровалар мурожаат қилишиб, Мирзаобод туманидаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида фаррош вазифасида ишлаб келганликлари, иш берувчи улар билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат интизомини қўпол бузганликлари важи билан бекор қилганлигини баён қилишиб, ушбу масалани қонунийлигини ўрганилишини ҳамда ишга тикланишларида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрашган.
Мазкур мурожаат вилоят бирлашмаси юридик бўлими томонидан Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси билан биргаликда атрофлича ўрганилиб, Д.Субҳонова ҳамда М.Акбаровалар билан меҳнат шартномаси бекор қилинишида бир қатор меҳнат қонунчилиги талаблари бузилганлиги аниқланди.
Шу асосда ходимларни ишга тиклаш ва мажбурий прогул даври учун уларга хақ берилиши юзасидан мактаб маъмуриятига тақдимнома киритилди. Бироқ, бирлашманинг ушбу тақдимномаси ижроси 31-сон умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти томонидан ижобий ҳал этилмади. Натижада Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг 2019 йил 01 ноябр кунидаги ҳал қилув қарори асосида ходимлар Д.Субҳонова ҳамда М.Акбаровалар ўз вазифаларига қайта тикланди ҳамда уларга мажбурий прогул кунлари учун жами 1.585.612 сўм иш хақи ундирилиши белгиланди.

Бирлашма юридик бўлими
етакчи юрисконсульти  С.Тоғаев

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!