“SIRDARYO IES” КОРХОНАСИ ХОРАЗМДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори ижросини таъминлашга кўмаклашиш, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни янада ривожлантиришда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар, уларнинг оила аъзолари учун юртимизнинг тарихий обидалари, зиёратгоҳларига саёҳатлар ташкил этиш, мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги ҳамда тасарруфидаги ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун Республикамиз ҳудудлари бўйлаб ички туризмни ташкил қилиш мақсадида жорий йилнинг 28 ноябр куни “Sirdaryo IES” корхонасида узоқ йиллар ишлаб, ҳозирда нафақада бўлган бир гуруҳ собиқ ишчиларнинг Хоразмга саёҳати ташкил қилинди.
Саёҳатчилар Урганчдаги “Xorazm Palace” меҳмонхонасига жойлаштирилди. Саёҳатчилар Урганч ва Хива шаҳарларидаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларни зиёрат қилишди.
Ёшим етмиш иккига қараб кетяпти, Хива ва Урганчдаги тарихий обидаларни биринчи марта келиб кўраяпман, тафсилотларим бир дунё, – дейди “Sirdaryo IES” корхонасининг меҳнат фахрийси Тохир бобо Жўраев.
Бизлар учун яратилган шароитлар, обидаларни эмин эркин айланишимиз худди чет эллардагидек юқори савияда ташкил қилинган. Бизга бу ерда Хоразмнинг таниқли санъаткорлари концерт дастури намойиш этишди.
ВКУТБ Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими