Click to listen highlighted text!

ЁШЛИК – ЭНГ ГУЛЛАГАН ЧОҒИМ…

30-июнь – “Ўзбекистон ёшлари куни” муносабати билан меҳнат жамоаларида учрашув, мусобақа ва байрам тадбирлари бисёр ўтказилди. Жумладан, “Sirdaryo IES” AJ раҳбарият ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ҳамкорлигида ўтказган тадбирлар чинакам байрам кайфиятини улашди.
Спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, стол-тенниси, шаҳмат-шашка тур мусобақалари, Заковат, Қувноқлар ва зукколар кўрик-танловларида ходимлар фаол иштирок этишди.
Якуний тақдирлаш тадбирида ғолибларга корхона касаба уюшма қўмитасининг кубок, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилган “Биз – спортчи оиламиз” оилавий спорт мусобақасининг Республика босқичида муносиб иштирок этиб, фахрли 2-ўринни эгаллаган корхона ишчиси Аҳмад Ҳаққуловлар оиласига касаба уюшмалари вилоят Кенгаши томонидан “Чимён” санаторийсига бепул йўлланма топширилди.
Байрам тадбирига корхона ёшларидан таркиб топган “Энерго+” жамоаси ўзининг ҳазил саҳна кўринишлари билан юқори кайфият бағишлади.

Дониёр МАМУРОВ,
“Sirdaryo IES” AJ матбуот хизмати

Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!