Click to listen highlighted text!

“МУРУВВАТ” ИНТЕРНАТ УЙИ – КАСАБА УЮШМАЛАРИ ЭЪТИБОРИДА

11-ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан Сирдарё туманидаги “Мурувват” уйида яшовчи хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди. Вилоят касаба уюшмалари кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов, тизимда ишловчи фаоллар ва туман бош имоми иштирокида қўй сўйилиб эҳсон қилинди.
Касаба уюшмалари куни нафақат касаба уюшма ходими балки, барча аъзо ташкилот ходимлари байрами ҳамдир. Шу муносабат билан мулоқот ва байрам тадбирлари ўтказилаётир.
“Мурувват” уйида бугунги кунда 274 нафар доимий яшовчи бемор аёл парваришланмоқда. Уларга 170 нафар шифокор ва тарбиячилардан иборат ходимлар хизмат кўрсатаётир.
-Ҳеч бир байрам йўқки, касаба уюшмаси аралашмаган, эътиборга олмаган, -дейди муассаса касаба уюшмаси раиси Ихтиёр Ражабов. –Касаба уюшмаси ходими куни байрами арафасида вилоят касаба уюшмаси вакиллари беморларимиз ҳолидан хабар олиб уларнинг ҳар бирига одатдагидек кундалик кийим ва гигиеник воситалари топширишди. Шунингдек, кўп йиллар ишлаган, фидоий ходимларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари берилди.
Касаба уюшмаларининг ушбу хайрли тадбири вилоятнинг Янгиер шаҳридаги “Мурувват” ногирон аёллар уйида ҳам ўтказилди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«ISHONCH»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!