Click to listen highlighted text!

АНИҚ ВАЗИФАЛАР ЮКЛАТИЛДИ

    Гулистон шаҳрида 2016 йилда Сирдарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, ҳудудларни ривожлантиришдаги камчиликларни бартараф этиш, шунингдек 2017 йилда иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари ижросига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. 

      Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳи раҳбари Алишер Тошматов бошқарган йиғилишда 2016 йилда вилоят иқтисодиётини юксалтириш борасида амалга оширилган ишлар таҳлилий ва танқидий нуқтаи назардан атрофлича таҳлил қилинди.

         Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

      2016 йилда вилоят иқтисодиётининг етакчи тармоқларини ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш борасида салмоқли натижаларга эришилди. Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 7,6 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 9,6 фоизга, ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 17,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ишлаб чиқариш 5,6 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 9,3 фоизга, чакана товар айланмаси ҳажми 13,0 фоизга, жами хизматлар 13,8 фоизга ўсиши таъминланди.

        “2016-2018 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури”нинг 2016 йил ижроси таҳлил қилинганда, дастур доирасида қиймати 298 миллиард сўмликдан зиёд ҳамда 9 миллион долларлик 2 минг 3 та лойиҳа амалга оширилиб, жами 21 минг 467 та янги иш ўринлари яратилди.

        Вилоят бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми прогнозга нисбатан 0,6 бандга ортиғи билан бажарилиши таъминланди.

       Қишлоқ хўжалиги соҳасида, 1,9 триллион сўмлик ёки 105,6 фоиз қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти етиштирилди.

     Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини кенгайтириш мақсадлари учун тижорат банкларининг 50 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилиб, ишбилармонларнинг сайи ҳарактлари эвазига 7 мингга яқин иш ўринлари яратилди.

       Йиғилишда эришилган ютуқлар билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар ҳам атрофлича таҳлил қилинди, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди. Жумладан, ҳудудларни саноат салоҳиятини ошириш, саноатда доимий иш ўринлари яратиш орқали аҳоли даромадларини кўпайтириш борасида айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилди.

        Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми прогнозга нисбатан 0,6 бандга ортиғи билан бажарилган бўлсада, Оқолтин туманида 2,2 бандга, Гулистон туманида 0,1 бандга, Ховос туманида 2,9 бандга ҳамда Янгиер шаҳрида 1,7 бандга таъминланмади.

      Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида саноат йўналишида вилоят бўйича қиймати 157,1 миллиард сўмлик
218 та лойиҳалар амалга оширилган бўлса, Ховос туманида бор-йўғи 5 та, Ширин шаҳри, Мирзаобод, Оқолтин туманларида бор-йўғи 10 тадан лойиҳалар ишга туширилди, холос.

       Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига вилоят ҳокими томонидан аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилди.

Сирдарё вилояти фаоллари йиғилишида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқди.

 

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!