Click to listen highlighted text!

МЕҲНАТКАШЛАРНИНГ ЯҚИН КЎМАКЧИСИ

Касаба уюшмалари тизимидаги юридик хизмат  корхона ва ташкилотлар, ишчи –ходимларнинг фаолиятида учрайдиган меҳнат низолари ва муаммоларини ҳал этишда яқин кўмакчига айланиб қолган.  Бу борада вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Ширинхон Умаралиева   шундай дейди:

2015 йил давомида  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан  101 та мурожаатлар келиб тушди,    шундан   53 та ёзма аризалар,  23 та оғзаки ва 25 та “Ишонч” телефони орқали  мурожаатлар қабул қилинган.

Мурожаатларнинг мазмунига келадиган бўлсак, 53 та ёзма мурожаатлардан 19 таси моддий ёрдам  ва сиҳатгоҳларга йўлланмалар сўраган, ҳуқуқий ҳимоя бўйича  23 нафар фуқаро мурожаат қилган, шунингдек, 2 та меҳнат муҳофазасига оид,  бошқа масалалар эса  9 тани ташкил қилади.

 Бизга мурожаат қилган фуқароларнинг кўпчилиги меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилинганлигидан шикоят қилади.  Мисол учун, фуқаролар М.Каримова, Д.Жумабаева, К.Тошбаева, М.Насриддинова, М.Акилова ва бошқалар касаба уюшма кўмагида  ўз ишларига қайта тикландилар ва уларга бекор юрган кунлари учун иш ҳақлари ва моддий ёрдам пуллари  иш берувчилар  ҳисобидан  ундириб берилди.

Ушбу турдаги мурожаатлардан 20 таси қаноатлантирилган, 28 тасига қонуний тушунтириш берилган, 5 таси тегишлилиги бўйича бошқа органга юборилган.

-Бундан ташқари бирлашманинг тегишли бўлимларига жами 23 та оғзаки мурожаатлар қайд этилиб, уларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талаблари, касаба уюшмалари фаолиятига оид, фуқароларнинг пенсия таъминоти, меҳнатни муҳофаза қилиш қонунлари бўйича маслаҳатлар ҳамда моддий ёрдам пуллари ва сиҳатгоҳларга йўлланмалар сўралган мурожаатлардир. Уларга қонун  доирасида тегишли маслаҳатлар берилган ва қаноатлантирилган.

Оғзаки мурожаатларга келсак, улардан 5 таси ҳуқуқий ҳимоя бўйича, 10 таси моддий ёрдам ва сиҳатгоҳларга йўлланмалар бўйича,  меҳнат муҳофазасига оид   4  та,  бошқа масалалар – 4 та.

Оғзаки мурожаатларни тармоқлар кесимида оладиган бўлсак, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаларидан 4 та,  Таълим, фан  ва маданият ходимлари касаба уюшмалари тизимидан  5 та,  Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари тизимидан 3 та,  Истеъмол товарлари ва савдо ходимлари касаба уюшмалари тизимидан 1 та, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари тизимидан 1 та  ва касаба уюшмасига аъзо бўлмаган фуқаролардан 9 та оғзаки мурожаат тушган Ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар  берилган.

Мана қатор йиллардан буён бирлашмада «Ишонч телефон»и ташкил этилган. Ушбу  “Ишонч” телефонига ўтган йил давомида фуқаролардан жами 25 та телефон  қўнғироқлари бўлган.

Булардан  меҳнат муҳофазасига оид -10 та,  юридик маслаҳатлар -10 та,  маданий-маърифий масалаларда 4 та, бошқа масалада  – 1 та.

“Ишонч” телефонларига бўлган қўнғироқ орқали мурожаатларни тармоқ кесимида оладиган бўлсак,  Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари тизимидан 5 та, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари тизимидан  9 та, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари тизимидан 3 та, Алоқа ходимлари касаба уюшмалари тизимидан 5 та, Ёқилғи-энергетика ходимлари касаба уюшмалари тизимидан  1 та, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасидан  2 тани ташкил қилади.

 Шуни ҳам алоҳида айтиш жоизки, бирлашманинг юридик бўлими томонидан 2015 йил  давомида  фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида жойларда 21 маротаба давра суҳбатлари ва семинарлар  ўтказилди. Ушбу тадбирларда асосан  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилиги, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ва “Одам савдосига қарши кураш тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг  моҳияти ва  аҳамияти ҳақида маърузалар қилинди ва савол-жавоблар ўтказилди.

 Шу билан бирга бирлашма  юридик бўлими маҳаллий ҳамда республика нашрлари бўлган газеталарда чиқишлар қилиб, ҳуқуқий тарғибот олиб бормоқда.

– 2016 йил – Соғлом она ва бола йилида ҳам кишиларга тўғри йўл кўрсатиш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, корхона, ташкилот ва муассаса ҳамда ишчи-ходимлар ўртасидаги муносабатни меҳнат қонунчилигига асосан йўлга қўйилишида яқиндан кўмакчи бўлишдек олийжаноб ишларни амалга ошириш режалаштирилган,  ва йил давомида  изчил амалга оширилади, – дейди Ширинхон Жўраевна суҳбат якунида.

Зебо Ҳайдарова суҳбатлашди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!