Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАСИ АРАЛАШУВИ БИЛАН ХОДИМ ЎЗ ИШИГА ТИКЛАНДИ.

                Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига Ховос туман тиббиёт бирлашмаси терапия хона ҳамшираси вазифасида ишлаган Гулзода Сайибова, унинг билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра ноқонуний бекор қилинганидан норози бўлиб, уни ўз ишига қайта тиклашни сўраб мурожаат этган.
Ариза ўрганилганда, ҳақиқатдан фуқаро Г.Сойибова билан тузилган меҳнат шартномаси қонунга зид равишда бекор қилинган бўлиб, Ховос туман тиббиёт бирлашмасининг 2019 йил 18 июнь кунидаги 876-сонли Г.Сойибовани меҳнат шартномасини бекор қилиниши ҳақидаги буйруғи бекор қилиниши ва ходимни ўз иш жойига тикланишини сўраб иш берувчи номига тақдимнома киритилди ва шу билан биргаликда фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судига мурожаат этилди . Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро суди ишни атрофлича кўриб чиқиб, фуқаро Г.Сойибовани ўз ишига қайта тиклаш бўйича 2019 йил 9 августдан қарор чиқарди.
Ховос туман тиббиёт бирлашмасининг 2019 йил 20 августдаги 1248-сонли буйруғига асосан ходим Г.Сойибова ўз ишига қайта тикланди ва унга мажбурий прогул кунлари учун 1525039 сўм ҳақ тўлаб берилди.

Юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!