Click to listen highlighted text!

АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

7-9 апрель кунлари Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси,  шунингдек, тармоқ касаба уюшмаларининг 50 дан ошиқ  туман ва шаҳар кенгашлари, бошланғич ташкилотлар фаолияти Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан ўрганилиб, амалий-услубий ёрдам кўрсатилди.

Мутаҳассислар жойларда бошланғич касаба уюшма қўмиталари олиб бораётган фаолият, корхона, ташкилотларда жамоа шартномалари тузилганлиги ва унинг бандларининг ҳаққоний бажарилиши, ходимлар меҳнат муҳофазаси, аъзоларга молиявий ва ҳуқуқий кўмак бериш, шунингдек,  “Соғлом она ва бола йили” Давлат ва тармоқ дастурлари бажарилишида фаол иштирок этиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини имтиёзли равишда соғломлаштириш ҳамда дам олдириш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишларга эътибор  қаратдилар.

amliyf02

Ўрганиш якунлари бўйича касаба уюшма ташкилотлари ходимлари ва фаоллари учун вилоят бирлашмасида амалий семинар ўтказилиб, ўрганиш жараёнида аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш ҳамда улар юзага келишининг олдини олиш чоралари бўйича атрофлича тушунтириш берилди. Кузатишларимиздан вилоятда  касаба уюшмаси фаолияти билан боғлиқ саводхонлик ошганалигини  сездик, -дейди ЎКУФК  Юридик бўлими етакчи юрисконсульти Дилшод Абдуқодиров -Бу, албатта, доимий равишда ўтказиб келинаётгна ўқув семинарлар самарасидир.

– Биз кўрсатилган амалий кўмакдан мамнунмиз, – дейди таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Оқолтин туман кенгаши раиси Раҳмат Билолов.– Уларнинг кўмагида ҳужжатларимизни яна бир кўрикдан ўтказиб,   ходимларимизга қандай молиявий ва ҳуқуқий кўмак бериш, ижтимоий ҳимоялаш,  уларнинг дам олишларини ташкиллаштириш, саломатликларини  тиклаш, ходимлар гимнастикаси  борасида тегишли тавсиялар олдик.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча  саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Озода  МАМАДАЛИЕВА,

“Ishonch”  мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!