ҒОЛИБ “БУРГУТЛАР ЖАМОАСИ”
Вазирлар махкамасининг 26.06.2023 йилдаги “Ёш чегарачилар” клублари фаолиятини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ 4 апрел куни чегара қўшинлари, 9252-сонли ҳарбий қисм, Ёшлар иттифоқининг Сирдарё вилояти кенгаши, вилоят ёшлар ишлари агентлиги, вилоят касаба уюшмалари Кенгаши ҳамда вилоят спорт бошқармаси билан хамкорликда Сирдарё вилояти чегара олди ҳудудларида жойлашган туманларнинг умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ёш чегарачилар” харбий ватанпарварлик мусобақасининг Сирдарё вилояти босқичи ўтказилди.
Мусобақани ўтказишдан мақсад, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини янада ошириш, қолаверса, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари сафларига етук ёш кадрларни тайёрлашдан иборат.
Ушбу мусобақада жамоаларнинг саф майдонидан шахдам қадамлар билан ўтиш ва сафда қўшик айтиб юриш, ҳарбий варақалар, альбом, вимпел ва жамоаларнинг рамзий байроги куриги, жамоаларнинг махсус формаси кўриги, Калашников автоматининг макети кўриги, АКМ автоматини кисмларга ажратиш ва йиғиш, ўғил болалар 1000 метрга ва қиз болалар 100 метрга югуриш, турникда тортилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, ўқ-дориларни ташиш, билимлар синови каби шартларидан синовлар кабул килиниб, ҳакамлар томонидан шаффофлик ва адолат билан баҳоланди.

3-ўринни Сирдарё вилояти Околтин тумани 2-сонли умумтаълим мактабининг “Бургутлар” жамоааси;
2-ўринни Сирдарё вилояти Ховос тумани 16-сонли умумтаълим мактабининг “Сархад” жмоаси;
Фахрли 1-ўринни эса Сирдарё вилояти Ширин шаҳар 4-сонли умумтаълим мактабининг “Бургутлар” жамоааси қўлга киритиб, кейинги Республика боскичида иштирок этишадиган бўлишди.
Фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар ҳарбий қўмондонлик ва вилоят касаба уюшмалари Кенгашининг ҳам қимматбаҳо совғалари ва Дипломлари билан тақдирландилар.
Э.Ахмедов Сирдарё вилоят Кенгашининг ёшлар
масалалари бўйича раис маслаҳатчиси
